бўлишди, Расулуллоҳ с.а.в. эса хурсанд бўлдилар ва вақтинчалик тафсилотлар, яъни фойдалардан қатъий назар ушбу сўзлашувларни ўзлари ирода қилган ғоя асосида олиб бордилар. Ниҳоят, икки тараф ўртасида муайян шартлар асосида сулҳ тузилди. Бироқ, бу шартлар мусулмонларнинг ғазабини қўзғатиб юборди. Улар Расулуллоҳ с.а.в.ни бу шартларни рад этиш ва уруш қилишга кўндиришга ҳаракат қилишди. Умар ибн Хаттоб р.а. Абу Бакр р.а.нинг олдига бориб, унга: «Нима учун биз ён босишга рози бўлишимиз керак?» деди ва биргаликда Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига бу шартларга унамасликка кўндириш учун боришини сўради. Лекин Абу Бакр р.а. Умар р.а.ни Расулуллоҳ с.а.в. кўнган нарсага рози бўлишга ундади. Бироқ Умар р.а. кўнмади ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига бориб, қаттиқ аччиқланган ҳолда ўз фикрини билдирди. Лекин унинг бу гаплари Расулуллоҳ с.а.в.нинг сабрларини ҳам, мақсадларини ҳам ўзгартира олмади. Расулуллоҳ с.а.в. Умарга: «Мен Оллоҳнинг бандаси ва элчисиман. Унинг буйруғига асло хилоф иш қилмайман. Оллоҳ Таоло мени асло хор қилиб, ташлаб қўймайди» дедилар ва кейин Алий ибн Абу Толиб р.а.ни чақириб, унга дедилар: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, деб ёз». Суҳайл: «Мен буни билмайман. Лекин «Бисмикаллоҳумма» деб ёз» деди. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Бисмикаллоҳумма деб ёз». Кейин дедилар: «Ушбу ҳужжат Оллоҳнинг элчиси Муҳаммад Суҳайл ибн Амр билан тузган сулҳнинг матнидир», деб ёз». Суҳайл деди: «Агар мен сизнинг Оллоҳнинг элчиси эканлигингизга гувоҳлик берганимда сизга қарши урушмас эдим. Ўз исмингиз ва отангизнинг исмини ёзинг». Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Бу ҳужжат Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Суҳайл ибн Амр билан тузган сулҳнинг матнидир» деб ёз». Кейин қуйидагиларни ўз ичига олган сулҳнинг матни ёзилди:
66-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|